РБ, г. Уфа, ул. Зайнаб Биишевой, 17/2 +7(347) 289-62-00 - приемная gukrcnt@mail.ru

Илгам Байбулдин в числе победителей Международного фестиваля искусства бахши

Бошқирдистлнлик бахши Ильгам Байбулдин УРАЛ БАТИР достонини куйлаб совринли иккинчи ўринни эгаллади. Бошқирдистонда Фольклор маркази фаолият олиб борар экан.
Фотосуратлар муаллифи Бекзод Абдужабборов Термиз шаҳрида I Халқаро бахшичилик фестивали доирасида ўтказилган бахши-шоирлар, оқин ва жировлар, фольклор жамоаларининг халқаро кўрик-танлови ғолиблари: Турли номинациялар бўйича ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари, махсус диплом ва ҳар бири 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан:
“Бахшичилик санъати фестивалининг энг ёш иштирокчиси”: Камарул Баихақи Бин Камарул Баисах, Малайзия; “Бахшичилик санъати фестивалининг ёши улуғ иштирокчиси”: Отахон Матякубов, Ўзбекистон; “Меҳр-оқибатни тараннум этгани учун”: Азизбег Зиёев, Тожикистон; “Бахшичилик санъати жонкуяри”: Шоберди Болтаев, Ўзбекистон; “Анъаналарга содиқ бахши”: Қаландар Норматов, Ўзбекистон; “Қадриятлар давомчиси”: Шерван Арна Жума, Афғонистон; “Аждодларнинг унитилаётган урф-одатларини тараннум этгани учун”: Авермед Балдандорж, Монголия; “Бахшичилик санъати орқали дўстлик ришталарини тараннум этгани учун”: Зоран Самардзич, Сербия; “Халқларнинг қадимий мерос тарғиботчиси”: Салих Ибрагим Буковян, Шабан Муса Косин, Болгария; “Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи”: Али риза Сулаймони, Хамид Сулаймони, Эрон; “Ҳайъат аъзоларининг меҳрини қозонган иштирокчи” Асилбек Маратов, Қирғизистон; “Бахшичилик санъати фестивалининг энг яхши тарғиботчиси”: “Ўзбекистон -24”, “Хабар-Уз”, Ўзбекистон; Фестивалнинг учинчи даражали дипломи, статуэтка ва ҳар бири 2500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан:
3-ўрин: Гулнара Алламбергенова, Ўзбекистон (Қорақалпоғистон);
3-ўрин: “Hanmyra Art” гуруҳи, Корея; Фестивалнинг иккинчи даражали дипломи, статуэтка ва ҳар бири 3500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан:
2-ўрин: Илгам Байбулдинов, Россия;
2-ўрин: “Ошиқлар” дуэти, Озарбайжон; Фестивалнинг биринчи даражали дипломи, статуэтка ва ҳар бири 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан:
1-ўрин: Абдуназар Поёнов, Ўзбекистон;
1-ўрин: Керван Ёвбасаров, Туркманистон; Фестивалнинг бош соврини – Гран-при ҳамда 7000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан:
Улжан Байбусинова, Қозоғистон. Фотограф: Бекзод Абдуджаббаров

Наши партнеры

Стать волонтером Культуры

Опыт участия в волонтёрской деятельности